4 фоиз: Қозоғистонда қанча одам имтиёзли кредитга автомобиль олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда автомобил сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериш дастури ишга туширилгандан буён фуқаролардан 31 486 та ариза келиб тушди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Kazinform саволига жавобан маълум қилди.
«16 август ҳолатига кўра, Қозоғистон фуқароларидан 31 486 та мурожаат келиб тушган. Шундан, умумий суммаси 95 278 миллиард тенге бўлган 12 454 та ариза маъқулланди. Бугун эса 9 минг 923 нафар фуқаро имтиёзли автокредитлаш дастури орқали автомашина калитига эга бўлди»

, — дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр автомобиллар учун имтиёзли кредит дастури август ойида қайта молиялаштирилишини айтган эди.

Вазирлик маълумотларига кўра, соддалаштирилган лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун 14,6 миллиард тенгега 231 та ариза келиб тушган. Бироқ, ҳозирча ушбу дастур доирасида тасдиқланган ва етказиб берилган ускуналар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, қишлоқ хўжалиги техникаларини соддалаштирилган лизингга бериш дастури 1 августдан бошланган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram