07:02, 04 Апрель 2024 | GMT +5
4 апрель куни Қозоғистонда ҳаво очиқ бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 4 апрель, пайшанба куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Бугун Қозоғистон ҳудудининг катта қисми Ғарбий антициклон таъсирида бўлади. Шунинг учун ёмғир ёғмайди, ҳаво очиқ бўлади.
Фақат республиканинг ғарби ва жанубида атмосфера фронтлари таъсирида ёмғир ёғади, жанубий ҳудудларда чақмоқ чақади.
Қозоғистон бўйлаб туман тушади, ғарб ва жанубда шамол тезлиги кучаяди.
Туркистон вилоятида довул бўлади.