09:42, 24 Январь 2022 | GMT +5
386 нафар коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғир – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланган беморлар ҳақида маълумотни очиқлади, деб хабар беради Kazinform.
«24 январ ҳолатига кўра, республика бўйича 152 058 киши коронавирус инфекциясидан (150 559+ ва 1459 КВИ-) даволанмоқда, шундан 10 107 нафари шифохоналарда, 141 951 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда. КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 386 нафари оғир аҳволда, 124 нафари ўта оғир аҳволда, 71 киши нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.