36 йилдан сўнг канадалик футболчилар жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Канада футболдан 2022 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар сафига қўшилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Канадалик футболчилар бугун ўз майдонида Ямайкани 4:0 ҳисобида мағлуб этишди ва 36 йилдан сўнг турнирда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Қайд этиш керакки, улар бунгача 1986 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Улар ўз гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади.

Шимолий Америкадан турнирга яна иккита йўлланмага АҚШ, Мексика ва Коста-Рика жамоалари номзод. Сўнгги тур ўйинлари 31 март кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатига 19 та терма жамоа йўлланма олган эди. Улар орасида мезбонлар – Қатар, Европа давлатлари – Германия, Дания, Франция, Бельгия, Хорватия, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Голландия, Осиё мамлакатлари – Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони ҳам бор эди.

Африка, Шимолий Америка ва Тинч океани минтақаларида ҳам саралаш турнирлари давом этмоқда. Европада яна учта саралаш ўйинлари мавжуд. Жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 8 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар