35 йилда Ўзбекистонда мактаблар сони 1,3 баробарга кўпайди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 11 118 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1,3 баробарга ошган.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари сонининг ўқув йиллари кесимидаги динамикаси:
- 1991/1992 ўқув йили — 8 557 та;
- 1995/1996 ўқув йили — 9 289 та;
- 2000/2001 ўқув йили — 9 726 та;
- 2005/2006 ўқув йили — 9 803 та;
- 2010/2011 ўқув йили — 9 806 та;
- 2015/2016 ўқув йили — 9 720 та;
- 2020/2021 ўқув йили — 10 181 та;
- 2021/2022 ўқув йили — 10 289 та;
- 2022/2023 ўқув йили — 10 522 та;
- 2023/2024 ўқув йили — 10 750 та;
- 2024/2025 ўқув йили — 10 943 та;
- 2025/2026 ўқув йили — 11 118 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда 601,3 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.