33 мингдан ортиқ қозоғистонлик теннис билан шуғулланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смайлов Ҳукумат уйида Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Суҳбат чоғида теннисни ривожлантириш ва Қозоғистонда ушбу спорт турини оммалаштириш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Теннис дунёдаги энг таъсирчан ва машҳур спорт турларидан биридир. Миллионлаб мухлислар сони ва спортга қизиқиш ортиб бораётгани бунинг далилидир. Бугунги кунда теннис спорт тури фуқароларимизда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Бу мамлакатимиз спорт нуфузини жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларидан биридир», - деди А. Смайлов.

Ўз навбатида Дэвид Хаггерти Қозоғистонда теннис билан мунтазам шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, профессионал теннисчиларни тайёрлаш ва ёш ўйинчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бугунги кунда Қозоғистонда 33 мингдан ортиқ киши теннис билан шуғулланади, шундан 15 минг нафари болалар. Мамлакатда 46 та теннис зали мавжуд. Вилоят спорт мактабларида болалар ва ўсмирлар учун 30 та теннис бўлими очилди.

Мамлакатда ҳар йили ўйинчиларнинг рақобатлаши ва тажриба орттириши учун 40 га яқин халқаро турнирлар ўтказилади, жумладан «ATP Challenger», «ITF Women’s», «World Tennis Tour: Men’s, Women’s», «ITF Junior», «ATF Junior 14&U» турнирлари мавжуд.

Сўнгги хабарлар