32 йил ичида қанча этник қозоқ Қозоғистонга кўчиб келди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йил бошидан буён 4500 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб.

2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 4575 этник қозоқ ўз тарихий ватанига қўшилиб, ватандош мақомига эга бўлди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 111,1 минг этник қозоқ кўчиб келди.

Йил бошидан Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярми (52,4 фоизи) – Ўзбекистондан, 19,3 фоизи – Хитойдан, 6,3 фоизи – Туркманистондан, 5,3 фоизи – Мўғулистондан, 13 фоизи – Россиядан ва 3,7 фоизи бошқа давлатлардан.

Улар, асосан, Алмати (27,9%), Манғистау (13,9%), Туркистон (6,8%) ва Жамбил (5%) вилоятларига, шунингдек, Алмати (9,0%), Астана (11%) ва Чимкент (6,5%) шаҳарларига бориб жойлашган.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник мигрантлар сони 69,1 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 22,3 фоиз, пенсионерлар 8,6 фоизни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар
telegram