300 нафар қозоғистонлик талаба Туркия грантига эга бўлди

300 нафар қозоғистонлик талаба Туркия грантига эга бўлди
Фото: ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги

ASTANA. Kazinform - 2024-2025 ўқув йилида Туркия Республикаси томонидан амалга оширилаётган Türkiye Bursları грант дастури доирасида 300 нафар қозоғистонлик талаба Туркия давлат университетларида ўқиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб хабар беради.

Ушбу дастур хорижлик талабаларни Туркияда олий таълим олишлари учун тўлиқ молиялаштириш орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган асосий ташаббуслардан биридир. Türkiye Bursları дастури 1991 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва бутун дунёдан иқтидорли абитуриентларни жалб қилишга қаратилган.

- Дастур мавжуд бўлган даврда Қозоғистондан тўққиз мингдан ортиқ талаба грант соҳиби бўлди ва Туркиянинг етакчи университетларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлди. Жорий ўқув йили учун грантга сазовор бўлган қозоғистонлик талабалар рўйхати август ойида эълон қилинган эди, - дея эслатди вазирлик.

Сўнгги хабарлар
telegram