10:41, 18 Август 2021 | GMT +5
30 йилда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қанчага ўсди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекстон Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 30 йилда қанчага ўсганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг матбуот хизматига таяниб.
![None None](/static/img/plug.webp)
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 1991 йилда доимий аҳоли сони 20,6 млн. кишини ташкил этган.
Республиканинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн. кишига ошган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34 558,9 минг кишини ташкил этган.