08:08, 30 Январь 2024 | GMT +5
30 январь куни Қозоғистонни қор ва туман қоплайди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 30 январь куни атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан ҳаво беқарор давом этади ва ёғингарчилик – асосан қор ёғиши мумкин, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Жануб ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишида кучли ёғингарчилик кутилмоқда.
Республика бўйлаб туман тушиши, ер музлаши, кучли шамол эсиши ва қор бўрони бўлиши кутилмоқда.