30 март куни ЕИК Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

МОSKVA. Кazinform – Евроосиё иқтисодий комиссиясининг бўлажак Кенгаши доирасида ЕОИИ техник регламентларини ишлаб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилади ва ўзаро ҳамкорликнинг бир қатор бошқа масалалари кўриб чиқилади. Бу ҳақда ЕИК расмий вакили Ия Малкина брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.
None

ЕИК расмий вакилининг маълум қилишича, ЕИК Кенгашининг йиғилиши 30 март куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтади.

«Кун тартибига «ЕОИИ божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарларнинг келиб чиқишини аниқлашнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги» битим лойиҳаси, «Давлат харидларида банк кафолатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги» битим лойиҳаси киритилди», – деди И.Малкина.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш, ЕОИИнинг техник регламентларини ишлаб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритиш ва бошқа долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар