30 август куни Қозоғистонда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Об-ҳаво
Фото: freepik

ASTANA. Kazinform - 30 август куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари туфайли об-ҳаво беқарор бўлади: ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, жануби-шарқда дўл ёғиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.

Республиканинг ғарби, шимоли-ғарби ва жанубида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Мамлакатнинг шимоли-ғарби, шимоли, шарқи ва жануби-шарқида шамол кучайиши кутилмоқда. Шимол-ғарб ва шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Абай, Улитау вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Атирау вилоятининг марказида ва жануби-шарқида, Манғистау вилоятининг шимоли-шарқда, марказида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарбида, марказида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Алмати вилояти ғарби, шимоли, марказида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Қарағанди вилоятининг жануби, ғарби, шарқида, Жетису вилоятининг шимолий ярмида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар
telegram