3 йилда Қозоғистонда илм-фанни давлат томонидан молиялаштириш 70 фоизга ошди

None
None
ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий фанлар академиясининг 75 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда фанга маблағ ажратиш масаласига тўхталди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Умуман олганда, охирги уч йилда илм-фанни давлат томонидан молиялаштириш 70 фоизга оширилди. Миллий илмий кенгашлар иш формати ўзгартирилди. Уларнинг таркиби олимларнинг объектив илмий кўрсаткичлари асосида 85 фоизга янгиланган. Кенгаш мажлислари онлайн тарзда ўтказилиб, уларнинг қарорлари устидан шикоят қилиш институти жорий этилган.

Давлат раҳбари, шунингдек, илм-фанни молиялаштиришнинг ривожланган давлатлар билан таққосланадиган даражасига эришиш учун илмий-тадқиқот ишларига хусусий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

«Давлат бюджети билан бир қаторда ер қаъридан фойдаланувчилар ва миллий компанияларнинг маблағлари, йирик хусусий сектор – саноат корпорациялари ва бошқа ташкилотлар илм-фанни молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиши керак. «Самруқ-Қазна» жамғармаси қошида Илмий-технологик ташаббуслар маркази ташкил этилди. Унинг вазифаларига илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий жамоатчилик билан тизимли ҳамкорлик қилиш киради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram