14:02, 12 Июль 2023 | GMT +6
3 йил ичида Павлодар вилоятининг барча аҳоли пунктларига кириш йўллари таъмирланади
ASTANA. Kazinform - Павлодар вилоятида 656 километрлик вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобил йўллари, шунингдек, аҳоли пунктлари кўчаларини таъмирлаш режалаштирилган. Уч йил ичида вилоятда барча аҳоли пунктларига кириш йўллари таъмирланади. Бу ҳақда Павлодар вилояти ҳокими Асайин Байханов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Минтақани ривожлантириш, албатта, инфратузилмани, жумладан, транспортни модернизация қилмасдан туриб мумкин эмас. Уни яхшилаш учун 2023 йилда 136 та лойиҳа амалга оширилиб, 656 километр вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобиль йўллари, аҳоли пунктлари кўчаларини таъмирлаш режалаштирилган. Бу мақсадлар учун биз 27 миллиард тенге миқдорида рекорд даражадаги маблағ ажратдик», - деди Асайин Байханов.
Шунингдек, ҳокимнинг сўзларига кўра, уч йил ичида вилоятнинг барча аҳоли пунктларига кириш йўллари таъмирланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сентябрь ойида Павлодарда Иртиш дарёси орқали янги кўприк қурилиши бошланиши маълум қилинганди.
Муаллиф: Арайлим Мурат