3 нафар қозоғистонлик спортчи аудариспақ бўйича олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг финал босқичига йўлланма олган қозоғистонлик уч нафар спортчи ҳам ўз вазнларида олтин медални қўлга киритди. Улар Ермек Қуралбай, Алмат Латипбек ва Дарин Ўткелбай.
Аудариспақ ўйинларида 9 мамлакатдан 64 нафар спортчи иштирок этди. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Мўғулистон, Россия, Хитой, АҚШ, Туркия ва Венгрия бор.
60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Қозоғистон терма жамоаси спортчиси Ермек Қуралбай олтин медални қўлга киритди. У финалда қирғизистонлик спортчини мағлуб этди.
“Мен яхши тайёргарлик билан келдим. Финалдаги рақибим ўтган йили 60 килограмм вазнда от устида кураш бўйича чемпион бўлган қирғизистонлик полвон. Юрт шарафини ҳимоя қилиб, биринчи ўринни эгаллашимизга умид қилгандим. Ишончни оқлаганимдан хурсандман”, – дейди Ермек Қуралбай.
70 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Алмат Латипбек ҳам олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, аудариспақ бўйича 80 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган Дарин Ўткелбай ҳам олтин медални қўлга киритди.