3 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – 3 август куни атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Жанубда — ёғингарчиликсиз, шимолда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, шарқда кундузи дўл ёғиши мумкин. Республика бўйлаб кучли шамол бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

3 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Хусусан, Алмати, Жамбил, Туркистон, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Жетису, Улитау вилоятлари, Абай, Ақтўбе, Қарағанди вилоятлари жанубида 35-40°С иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Алмати вилоятида ҳаво жуда иссиқ бўлади, 40-42°С.