28 июль - Бутунжаҳон гепатитга қарши кураш куни

None
Фото: gov.kz
ASTANA. Кazinform - Бу йил ушбу кун «Бир умр – бир жигар» шиори остида нишонланмоқда. Эълон қилинган 2023 йил мавзуси гепатит хавфи ва вирусли касалликнинг олдини олиш зарурлигини яна бир бор кўрсатади, дея хабар беради Кazinform Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ушбу сана гепатит В вирусини кашф этган америкалик шифокор ва олим, Нобель мукофоти совриндори Барух Блумбергнинг таваллуд куни шарафига белгиланди.Бутунжаҳон кунининг асосий мақсади кенг жамоатчилик эътиборини ушбу даҳшатли юқумли касалликка қаратишдир.

ЖССТнинг асосий мақсади жигар касалликларининг олдини олиш ва 2023 йилга келиб гепатитни бутунлай йўқ қилишдир. Статистик маълумотларга кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб сурункали гепатит C инфекцияси билан 58 миллион киши яшаган ва бу ҳар йили тахминан 400 000 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Сурункали гепатит C билан касалланган 58 миллион одамнинг атиги 21 фоизида ташхис қўйилган ва фақат 13 фоизи даволанган. ЖССТнинг янги глобал стратегияси 2030 йилгача вирусли гепатитни йўқ қилиш бўйича янги мақсадларни белгилайди. У янги инфекцияларни 90 фоизга ва ўлимни 65 фоизга камайтиришга қаратилган.

Агар беморнинг ҳаётида хавф омиллари мавжуд бўлса, ҳар йили гепатит В ва C учун тестларни ўтказиш тавсия этилади.

ЖССТ тавсияларига кўра, гепатит А ва В дан асосий ҳимоя эмлаш ҳисобланади. Касалликнинг сурункали шаклларининг ривожланишини 95% га олдини олади. Ҳимоя камида 20 йил давомида амал қилади, қайта эмлаш талаб қилинмайди. Шуни таъкидлаш керакки, гепатит В га қарши эмлаш одамни гепатит D вирусидан билвосита ҳимоя қилади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон вирусли гепатит C га қарши курашда тан олинган етакчи ҳисобланади. 2022 йил охирида вирусли гепатит С ни аниқлаш бўйича 194 мингдан ортиқ одам серологик текширувдан ўтказилди, 31 642 киши диспансер ҳисобида, 700 кишида касаллик биринчи марта аниқланди.

Қозоғистон Республикасида вирусли гепатит C билан касалланган катта ёшли беморларни даволаш учун «софосбувир/даклатасвир», «софосбувир/велпатасвир» и «гликапревир/пибрентасвир» режимлари рўйхатга олинган. 2022 йилда 30 000 дан ортиқ катта ёшли беморлар софосбувир/даклатасвир комбинациясидан фойдаланган ҳолда терапия олдилар.

Бугунги кунда гепатит В учун хавфсиз вакциналар ва самарали даволаш усуллари, шунингдек, гепатит C ни тўлиқ даволайдиган дорилар мавжуд.


Сўнгги хабарлар