28 август куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида шамол бўлади ва ёмғир ёғади
ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 28 август куни учун мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.
Фронтал жабҳаларнинг ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади. Кечаси мамлакат марказида момақалдироқ, дўл, бўрон кутилмоқда ва кучли ёмғир ёғади.
Республиканинг ғарби, жануби-ғарби ва шимоли-ғарбида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Мамлакат бўйлаб шамол кучайиши, шимоли, шимоли-ғарб ва шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши, жануб ва жануби-ғарбий ҳудудларда чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.
“Абай, Улитау вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва марказида, Атирау вилояти маркази ва жануби-шарқда, Манғистау вилояти марказида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-шарқи ва марказида, Жетису вилоятининг шимолий ярмида, Қарағанди вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбий қисмида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади”, - деб ёзади синоптиклар.
Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Атирау, Манғистау вилоятларида, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Улитов вилоятлари жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли-ғарби ва жанубида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.