27 сентябрь куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” синоптиклари 27-сентябрь, жума куни учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Об-ҳаво
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Шимолий-ғарбий антициклон занжири Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида совуқ, асосан ёмғирсиз об-ҳавони келтириб чиқаради. Фақат республиканинг жануби ва жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари туфайли момақалдироқ бўлиши мумкин, кечаси жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб туман тушади.

Ғарбий Қозоғистон вилояти шимолида кечаси 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ақтўбе, Қарағанда вилоятларида, Улитау, Жетису вилоятларининг шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолида, шимоли-шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарби, жануби-ғарбида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарби, жануби-шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби, марказида, Қостанай вилоятининг жануби, марказида, Абай вилоятининг шарқи, марказида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади, Манғистау вилоятининг шарқида кёнғин хавфи юқори бўлиши кутилмоқда.

Манғистау, Атирау, Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Улитау вилоятларида, Абай вилоятининг жанубида, Жетису вилоятининг ғарби, шимоли, марказида, Қарағанди вилоятининг ғарби, шарқида, Ақтўбе вилоятининг ғарбий, жануби ва марказида ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар