26 нафар хитойлик Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилди

миграция
Фото: Pixabay

ТARAZ. Кazinform – Жамбил вилоятида миграция соҳасидаги қонунчиликни бузган 26 нафар Хитой фуқаросига нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Жамбил вилоятининг Сарису туман суди хабар берди.

“2024 йил сентябрь ойида Хитой фуқаролари қурилаётган завод ҳудудида тегишли рухсатнома олмасдан ишлаган. Судда ҳуқуқбузарлар ўз айбларига иқрор бўлмай, бири сайёҳ сифатида келганини, иккинчиси эса иш излаб келганини айтди. Қозоғистон Республикаси рухсатисиз меҳнат фаолиятини амалга ошириш факти маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар, шунингдек иш бўйича тўпланган материаллар билан тасдиқланган”, – дейилади хабарда.

Суд қарори билан хитойликлар айбдор деб топилиб, Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган.

Қарорлар қонуний кучга кирди.

Сўнгги хабарлар
telegram