25 йиллик тажрибага эга қозоғистонлик ўқитувчилар фахрий кўкрак нишони билан тақдирланади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 25 йиллик фидокорона меҳнати ва педагогик фаолият ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси учун ўқитувчиларни фахрий кўкрак нишони билан тақдирлаш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Қўшимчалар киритиш бўйича тегишли ҳужжат Ashyq ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар веб-сайтида эълон қилинган.

«Ұстаздық қызметіне адалдығы үшін» кўкрак нишони мактабгача таълим ташкилотлари, ўрта (бошланғич, асосий ўрта, умумий ўрта), техник ва касб-ҳунар таълими, ўрта таълимдан кейинги таълим, ихтисослаштирилган, махсус таълим ташкилотлари, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга таълим берадиган муассассаларнинг 25 йиллик педагогик стажга эга педагогларига берилади», — дейилади фармойиш лойиҳасида.

Оммавий муҳокамалар 2022 йил 5 сентябргача давом этади.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар