18:10, 24 Январь 2022 | GMT +5
25 январда Қозоғистон Президенти «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 25 январ куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этади. Учрашувга Хитой томони ташаббус билдирган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Учрашувда давлатлар раҳбарлари Марказий Осиё ва Хитой ўртасида турли соҳалардаги кўп томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Тадбир якунида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.