25 мингдан ортиқ қозоғистонлик нодавлат ташкилотларда ишлайди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг фуқаролик секторида 25 мингдан ортиқ киши ишлайди. Бу ҳақда марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги фуқаролик жамияти масалалари қўмитаси раиси Мадияр Қожахмет маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Жорий йилда нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш доирасида грантлар тизими қайта кўриб чиқилди. Ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш доирасида вазирлик томонидан фуқаролик жамияти соҳаси мутахассислари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда грант маблағларини молиялаштиришнинг янги тамойиллари ишлаб чиқилди»

, - деди у.

Унга кўра, Қозоғистонда 17 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтган.

«Мамлакатда 17 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда, 21 мингдан ортиқ жамоат ташкилоти рўйхатдан ўтган. Бугунги кунда фуқаролик секторида банд бўлганлар сони 25 минг нафарга яқин»

, – дейди қўмита раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар