248,2 фоиз: Хитойнинг Нанкин портида автомобиллар экспорти кескин ошди

ASTANA. Kazinform — Хитойнинг шарқидаги Цзянсу провинциясида жойлашган Нанкин портидан Мексикага 2 885 та Хитойда ишлаб чиқарилган автомобил юкланган «Tang Hong» ро-ро кемаси йўлга чиқди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

248,2 пайыз: Қытайдың Нанкин портында автокөлік экспортының күрт артқаны байқалды
Фото: Xinhua

25 ноябрда олинган дрон тасвирида Нанкин портидан чиқиб кетаётган ро-ро кемасини кўриш мумкин. Чоршанба куни «Tang Hong» кемаси Мексика томон йўл олди. Унинг бортига Хитойда ишлаб чиқарилган 2 885 та автомобиль юкланган.

248,2 пайыз: Қытайдың Нанкин портында автокөлік экспортының күрт артқаны байқалды
Фото: Xinhua

Жорий йил бошидан буён Нанкин порти орқали жами 12 270 та маҳаллий автомобил экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 248,2 фоизга кўп.

23 ноябрда олинган фотосуратда Хитойнинг шарқидаги Цзянсу провинциясида жойлашган Нанкин портида маҳаллий чегара назорати пункти ходимлари экспортга чиқариладиган автомобилларни текшираётгани акс этган. «Tang Hong» ро-ро кемаси шу куни Мексикага жўнатиш учун Хитойда ишлаб чиқарилган 2 885 та автомобилни юклаб олган.

Шунингдек, ҳаводан олинган суратда Нанкин портида кемаларга юкланишини кутиб турган маҳаллий автомобилларни ҳам кўриш мумкин.

24 ноябрда олинган яна бир дрон тасвирида экспортга мўлжалланган автомобилларнинг Нанкин портидаги ро-ро кемасига юкланаётгани акс этган.

Жорий йилда Нанкин порти орқали экспорт қилинган маҳаллий автомобиллар сони 12 270 тага етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 248,2 фоизга кўпдир.