24 ноябрда Brent нефти нархи 89 долларгача пасайди
ALMATY. Kazinform — Сешанба, 24 ноябрь куни жаҳон нефть бозорида нархлар пасайди.
Oilprice.com маълумотларига кўра, WTI русумли нефть бир баррели 80,21 доллардан савдоланди. Унинг нархи 0,04 долларга ёки 0,05 фоизга ошди.
Brent русумли нефть нархи эса 0,09 долларга ёки 0,10 фоизга пасайиб, бир баррели 89,28 долларни ташкил этди.
Россиянинг Urals русумли нефти, аксинча, 0,39 долларга ёки 0,53 фоизга қимматлаб, бир баррели 74,32 долларга етди.