16:45, 23 Декабрь 2019 | GMT +6
24-26 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 24-26 декабрь кунларининг об-ҳаво маълумотини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидрометга» ҳавола қилиб.
22 декабрь куни энг қисқа кун кузатилиб, астрономик қиш бошланади. Шу билан бир қаторда календар қиш ва метеорологик қишнинг айни қизғин палласидир.
Қозоғистон орқали фаол атмосфера фронтлари ва антициклонлар бирин-кетин юриб ўтади. Шу сабабли республикамизнинг катта қисмида яқин суткаларда қор ёғиб, бўрон бўлади. Айрим жойларда қаттиқ шамол эсади.
Совуқ фронтлар ортидан республика ҳудудига антициклон яқинлашиб келади ва ёғингарчилик тўхтайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради.