23 сентябрь куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 23 сентябрь, душанба кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Атмосферанинг фронтал қисмларида республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади – ёмғир ёғади, жануб, жануби-ғарб, жануби-шарқда момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг ғарби ва жанубида антициклон таъсирида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Қозоғистон бўйича шамол тезлиги кучайиши, кечаси ва эрталаб ғарб, шарқ, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида туман тушиши кутилмоқда.
Ақтўбе, Қарағанди, Улитау вилоятларида, Жетису вилоятининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шимоли-шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимоли-ғарбида, Жамбил вилоятининг жануби-ғарби, жануби-шарқида, Шарқий Қозоғистон вилояти ғарби, жануби, марказида, Қостанай вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг ғарби ва марказида, Абай вилоятининг шарқида ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Манғистау, Атирау, Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Улитау вилоятининг шимоли ва жанубида, Абай вилоятининг жанубида, Жетису вилояти шимоли, марказида, Қарағанди вилоятининг ғарби ва шарқи, Ақтўбе вилоятининг ғарби, жанубида, марказида, Алмати вилоятининг шимолида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.