23 июндан бошлаб Қозоғистонда қорамол ва майда ҳайвонларни экспорт қилиш учун квота жорий этилади
«Қозоғистон ҳудудидан учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 60 минг бош тирик қорамол ва 120 минг бош тирик қўй ва эчкини экспорт қилиш учун 6 ой муддатга квота жорий этиш зарур», - дейилади вазирлик томонидан имзоланган фармойишда.
Белгиланган миқдорий чегарадан ошиб кетган тақдирда ҳайвонлар карантинга олинади ва ваколатли орган томонидан ветеринария гувоҳномаси блокланади.
Ҳужжатга кўра, буқаларни карантинга жойлаштириш чегараси 60 минг бошни ташкил этади. Жумладан:
- боқиш майдонлари учун - 30 000 бош;
- маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун - 30 000 бош.
Эркак қўзиларни карантинга олиш чегараси эса 120 минг бош. Жумладан:
- боқиш майдонлари учун - 30 000 бош;
- маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун - 90 000 бош.
«Қозоғистон ҳудудидан буқаларни экспорт қилиш мақсадида квота олиш жараёнида битта боқиш майдони учун лимитнинг умумий миқдори 500 бошдан ошмайди. Ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиси учун 200 бошдан ошмаслиги керак. Эркак қўзиларни экспорт қилишга қаратилган квотани олиш учун битта боқиш майдони учун лимитнинг умумий ҳажми 1 000 бош, маҳсулот ишлаб чиқарувчиси учун эса 500 бошдан ошмаслиги керак», - дейилади ҳужжатда.
Буйруқ 23 июндан кучга киради.
Муаллиф: Алихан Асқар