23-25 декабрь кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

об-ҳаво
Фото: pixabay.com

“Қазгидромет” РДК 23-25 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

"Эртадан бошлаб Қозоғистон ҳудуди Атлантика циклони таъсирида бўлади. У республиканинг ғарбий вилоятларга ҳаракатланади, 24 декабрдан эса республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор, туман тушиши, ер музлаши кузатилади, шимолий ҳудудларда эса бўрон бўлиб, кучли шамол эсади. Фақат мамлакат шарқи ва жануби-шарқида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди, - дейилади синоптиклар хабарида.

Сўнгги хабарлар