22 январь куни Қозоғистонда беқарор об-ҳаво сақланиб туради

ASTANA. KAZINFORM - “Қазгидромет” РДК синоптиклари 22 январь куни Қозоғистонда туман тушиши ва шамол кучайишини прогноз қилмоқда, дея хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: unsplash

Аввалгидек, республиканинг аксарият ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳаво ёғингарчиликсиз қолади, фақат республиканинг ғарби, шимоли-ғарби, жануби-шарқида атмосфера фронтларининг ўтиши билан беқарор об-ҳаво сақланиб туради: ёғингарчилик, асосан қор шаклида ёғади, яхвлнлик, паст изғирин бўлади.

Қозоғистон бўйлаб туман тушиб, шамол кучайиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар