08:32, 22 Февраль 2025 | GMT +5
22 февраль куни Қозоғистонда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ҳудудларида 22 февраль куни хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз-консультация эълон қилинди.

Бир қатор циклонлар ва улар билан боғлиқ бўлган фронтал қисмлар мамлакат ғарбида қор, кучли қор, жануби-ғарбда ва жанубда эса ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликни келтириб чиқаради.
Фақатгина республиканинг шарқи ва жануби-шарқида антициклон шохлари ёғингарчиликсиз об-ҳавога олиб келади.
Қозоғистон бўйлаб туман тушиши ва кучли шамол эсиши, ғарбда, шимоли-ғарбда, шимолда ва марказда бўрон, жануби-ғарбда ва жанубда ер музлаши кутилмоқда.