2100 йилга бориб, Ернинг катта қисми қуруқ ҳудудга айланиши мумкин

ASTANA. Kazinform - Олимларнинг прогнозларига кўра, 2100 йилга бориб тропик иқлим Ер қуруқлик массасининг 25 фоизгача тарқалади. Ер юзасининг катта қисми қуруқ ҳудудларга айланиши мумкин, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
None

2100 йилда Ер ҳудудининг деярли ярми янги иқлим зоналарига кириши мумкин.

Иқлим ўзгариши шунчалик шиддатли бўладики, 1880 йилларда яратилган хариталарни қайта чизишга тўғри келади. Олимларнинг фикрича, агар инсоният яқин келажакда атмосферага чиқиндиларни камайтирмаса, глобал исиш суръати тезлашади.

Озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимлари хавф остида бўлади. Чивинлардан юқадиган касалликлар ҳам тез тарқалади.

Европа ва Шимолий Американинг совуқ зоналарида ўзгаришлар кутилмоқда. 2100 йилга бориб, Европанинг 89 фоизи ва Шимолий Американинг 66 фоизи бошқа иқлим зонасига кўчиб ўтиши мумкин.


Сўнгги хабарлар