19:15, 22 Декабрь 2022 | GMT +5
21 та хорижий компания Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтди
ASTANA. Кazinform - 21 хорижий компания Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Илгари Евроосиё бозорида бўлишни истаган компаниялар Россия иқтисодиёти бизникидан 10 баробар катта бўлганлиги сабабли савдо қилиш ва ўз товарларини сотиш учун штаб-квартираси сифатида Москва ва Санкт-Петербургни танларди. Энди санкциялар туфайли улар бошқа шаҳарларни танлашга мажбур. Биз уларга муқобил сифатида Алмати ва Астана шаҳарларини таклиф қиламиз. 62 та компания қизиқиш билдирган. Улар орасида ҳозиргача 21 та лойиҳа амалга оширилди», — деди вазир ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Бу ишлар келгусида ҳам давом этишини таъкидлади.
Фото: оrtcom.kz
Муаллиф: Марлан Жиембай