21 ноябрь куни Қозоғистоннинг барча ҳудудларида сиреналар янграйди

ASTANA. Kazinform – 2024 йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Қозоғистонда “Қиш-2024” Республика қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Сирена
Фото: gov.kz

Вазирлик таъкидланганидек, ўқув машғулотининг мавзуси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва давлат фуқаро муҳофазаси тизими кучларини қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирларга тайёрлашдан иборат. Машғулотларга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, марказий давлат органлари, республика ва ҳудудий хизматлар ҳамда фуқаро муҳофазаси тузилмалари, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари жалб этилган.

“Ўқув машғулотлари якунлари бўйича вилоят давлат фуқаро муҳофазаси тизимининг қишки шароитларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга тайёргарлиги баҳоланади.

Амалий машғулотлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилади. Машғулотлар доирасида фуқаро муҳофазаси бўйича огоҳлантириш тизимини синовдан ўтказиш режалаштирилган. 2024 йил 21 ноябрь куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида соат 11:00 дан бошлаб электр сиреналари ва овозли сигнализация қурилмалари ишга туширилади”, – дейилади ҚР ФВВ хабарида.

Сўнгги хабарлар