2070 йилда Жанубий Корея аҳолисининг деярли ярмини кексалар ташкил этади
Жанубий Корея Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси туғилиш даражаси жуда паст бўлган шароитда тез қариб боряпти. Кекса одамларнинг улуши 2018 йилдаги 14 фоиз эди, 2025 йилда 20 фоизга етиши кутиляпти.
Ҳисоботга кўра, саратон ва юрак касалликлари 2021 йилда кекса одамлар ўлимининг асосий сабаблари бўлган.
Иқтисодий жиҳатдан 2021 йилда 65 ёшдан 74 ёшгача бўлганларнинг 78,7 фоизи ўзи ёки турмуш ўртоғи орқали даромад топган. 75 ва ундан катта ёшдагилар учун бу улуш 46% ни ташкил этди.
2021 йилда 60 ёшли одамларнинг қарийб 95 фоизи интернетдан фаол фойдаланган бўлса, 70 ва ундан катта ёшдагилар учун бу кўрсаткич 49,7 фоизни ташкил этди. Бу 2015 йилдан буён 30 фоиздан ортиқ сезиларли ўсишни билдиради.
Жорий йил мартда Жанубий Кореяда бор-йўғи 21 138 нафар бола туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга кам. Бу 1981 йилда статистика идораси ойлик маълумотларни йиғишни бошлаганидан бери энг паст кўрсаткич бўлди.
Жанубий Кореяда туғилган болалар сони кетма-кет 88 ой давомида, йилдан-йилга камайиб боряпти.