2050 йилга бориб Қозоғистон аҳолиси 26,5 миллион кишига етади
ASTANА. Кazinform — Тахминан 10,3 миллиард киши. БМТнинг янги прогнозига кўра, 2080 йилларнинг ўрталарига бориб Ер аҳолиси сони шундай кўрсаткичга етади. Ташкилотнинг янги ҳисоботида айтилишича, 2100 йилга бориб эса бу кўрсаткич 10,2 миллиардга камаяди.

Биринчи кредит бюроси БМТ ҳисоботини таҳлил қилар экан, айрим мамлакатларда аҳоли сони 2024 йилга бориб энг юқори даражага етганини, аммо бундан кейин у ердагилар сони аста-секин камайиб боришини айтади. Бундай давлатларга, масалан, қўшнилар Россия ва Хитой киради.
Ушбу тенденция туғилиш даражасининг пасайиши билан боғлиқ. Миграциясиз аҳоли барқарорлигини таъминлаш учун ҳар бир аёлга тўғри келадиган туғилиш даражаси 2,1 дан паст бўлмаслиги керак, дунё мамлакатлари ва минтақаларининг қарийб 20 фоизида бу кўрсаткич ҳозирда ҳар бир аёлга 1,4 дан пастдир.
Бироқ Қозоғистонда бу кўрсаткич ҳозир 3 га яқин бўлиб, келгусида аҳоли сони кўпаяди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўртача ҳисоб-китобларига кўра, қозоғистонликлар сони 2050 йилга бориб тахминан 26,5 миллионни, 2100 йилга бориб эса 33,7 миллионни ташкил этади.
Ҳозир, 2024 йилда, БМТ маълумотларига кўра, ўртача умр кўришимиз 74,5 ёшни ташкил этади, бу эса глобал даражадан (73,3 ёш) юқоридир.
Умуман олганда, бу кўрсаткич мамлакатда ҳам, жаҳонда ҳам ошиб бормоқда: масалан, бундан 30 йил аввал 64,1 йил бўлса, жаҳон миқёсида бу кўрсаткич 64,3 ёшни ташкил этган.
Кексаликдан вафот этганлар сони ортди.
1995 йилда дунёда ўлим ҳолатларининг атиги 17 фоизи 80 ёшдан ошган кексалар орасида содир бўлган.
2024 йилда бу улуш 29 фоизга етди, 2050 йил охирига бориб эса 50 фоиздан ошади.