2035 йилга бориб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи семириб кетиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform – Бутунжаҳон семизликка қарши кураш федерацияси огоҳлантиради, агар чора-тадбирлар кўрилмаса, 2035 йилга бориб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи семириб кетади, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Ҳисоботга кўра, тўрт млрддан ортиқ одам ортиқча вазнга эга ва бу кўрсаткич болалар орасида анча юқори.

Ҳисоботда 2035 йилга бориб семиришга қарши кураш ҳар йили 4 трлн доллардан ошишини тахмин қилмоқда.

Федерация президенти профессор Луиза Баур ҳисобот натижаларини келажакда семириб кетиш оқибатларидан қочиш учун ҳозир ҳаракат қилишлари керак бўлган мамлакатларга «аниқ огоҳлантириш» сифатида баҳолади.

Таъкидлаш жоизки, ҳисоботда, айниқса, болалар ва ўсмирлар орасида семизлик даражаси ошиб бораётгани таъкидланган. Ўғил болалар ва қизлар учун 2020 йилги кўрсатгичдан икки баравар ошиши кутилмоқда.

Ҳисоботда, шунингдек, дунёда семириш даражаси энг юқори бўлган 10 мамлакатдан 9 таси Африка ва Осиёдаги паст ёки ўртадан паст даромадли давлатлар эканлиги таъкидланган.

Фото: bbc.com

Сўнгги хабарлар
telegram