2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учта қитъада бўлиб ўтади

Футбол
https://ru.euronews.com/2023/10/04/fifa-world-cup-2030

2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Шу билан бирга, Жанубий Америкада жаҳон футбол форумларининг 100 йиллиги шарафига учта бошланғич ўйин бўлиб ўтади, дея хабар беради Каzinform Euronewsга таяниб.

Жаҳон чемпионати ўйинлари илк бор уч қитъада ўтказилади. ФИФА кенгаши Испания, Португалия ва Марокашнинг турнир мезбонлиги учун ягона номзод сифатидаги қўшма аризасини қабул қилди ва рухсат берди.

Шу билан бирга, турнирнинг учта очилиш ўйини Уругвай, Аргентина ва Парагвайда - 1930 йилда Уругвайда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 100 йиллиги шарафига ўтказилади. Очилиш ўйини Монтевидеодаги «Эстадио Сентенарио»да, финал эса Мадриддаги машҳур «Сантъяго Бернабеу»да бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар