2030 йилгача Қозоғистонда 180 дан ортиқ темир йўл вокзаллари модернизация қилинади

ASTANA. Kazinform - ҚТЖ мавжуд темир йўл инфратузилмасининг ўтказиш қобилиятини ошириш дастурини амалга оширмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги «Қазақстан темір жолы» МК” АЖ матбуот хизматига таяниб.

Темир йўл
Фото: ҚТЖ

– Йўловчи ва юк ташишга бўлган талабнинг ортиб бориши динамикасини, транзит юк ташиш ҳажмининг ошишини ҳисобга олган ҳолда, темир йўлларнинг янги участкаларини қуриш билан бирга, 180 дан ортиқ темир йўл вокзалининг ўтказувчанлик ва қайта ишлаш қувватини ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Қўшимча разъездлар, қабул қилиш ва жўнатиш йўллари ва жўнатиш диспетчерлик пунктлари қурилади, мавжуд йўллар узайтирилади ва илгари демонтаж қилинган йўллар тикланади, - дея хабар беради компания.

ҚТЖ маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан ер участкаларининг қўшимча майдонларини мувофиқлаштириш ва рўйхатга олиш, лойиҳа-қидирув ишларига тегишли рухсатномалар, ваколатли органларнинг хулосаларини (архитектура-режалаштириш топшириқлари, экологик экспертизалар, авиация рухсатномалари, сув ҳавзаси) олиш, текширувлар ва бошқа ишлар бошланди.

Сўнгги хабарлар