2030 йилгача Қозоғистонда 15 миллиард долларга янги йўллар қурилади

ASTANA. Kazinform – 2030 йилгача Қозоғистонда 4,7 минг километр янги йўллар қурилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

янги йўллар
Фото: Kazinform

“Транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантириш ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш доирасида 2024-2030 йилларда умумий узунлиги 4,7 минг километр бўлган янги лойиҳаларни босқичма-босқич амалга оширишни бошлаш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг тахминий қиймати 15 миллиард долларни ташкил этади ва 3 босқичда амалга оширилади”, - дейилади вазирлик агентликнинг расмий сўровига берган жавобида.

Вазирлик маълумотларига кўра, биринчи босқичдаги лойиҳаларни амалга ошириш 2024 йилда бошланиши режалаштирилган. У ерда қуйидаги йўллар қурилиши бошланади:

- Қизилўрда-Жезқазған (208 километр) (Улитау вилоятидаги участка);

- Ақтўбе-Қизилўрда (742 км) (Ақтўбе-Улғайсин - 262 км, Қизилўрда-Сексеул - 480 км участкалари);

- Қарағанди-Жезқазған (513 километр);

- Сариағаш шаҳридан айланиб чиқиш (102 километр);

Иккинчи босқичда 2024-2026 йилларда қуйидаги йўналишларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режалаштирилган:

- Атирау-Доссор (86 километр);

- Астана-Қостанай-РФ чегараси (830 километр);

- Атирау-Орал (320 километр) (Атирау-Индер, Орал-Чапаево участкалари);

- Туркистон шаҳрини айланиб чиқиш (30 километр).

Учинчи босқич 2026 йилдан кейин қолган 1434 км узунликдаги лойиҳаларни модернизация қилишни назарда тутади.

“Молиявий маблағ етишмаслигини инобатга олган ҳолда, транспорт зичлиги паст бўлган алоҳида лойиҳалар бўйича таъмирлаш ишларини олиб бориш, конструкцияни мустаҳкамлаш ва 4 полосали (Павлодар-Успенка, Семей-Барнаул – 265 км)гача кенгайтириш тавсия этилади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар