2030 йилгача Қозоғистон аҳолисининг 65 фоизини газ билан таъминланади
Режалаштирилган кўрсаткичларга кўра, 2030 йилгача 13,5 миллион киши ёки 65 фоизгача газлаштириш билан қамраб олиниши мумкин. Мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудлари газлаштирилади. Товар гази, ишлаб чиқариш ва қазиб олишнинг ресурс базасини 2021 йилдаги 29,4 миллиард м3 дан 2030 йилга бориб 42 миллиард м3 га ошириш, газ узатиш инфратузилмаси эскиришини 25 фоизга камайтириш асосий кўрсаткичлардан бири бўлади.
«Режага қарамай, шуни унутмаслигимиз керакки, аслида ишлаб чиқарилган хомашёнинг учдан бир қисми, асосан, нефт гази резервуарга қайта қуйиш, қатлам босимини сақлаш ва ўз эҳтиёжлари учун сарфланади. Сотиш учун қолган ҳажмларни электр энергияси ишлаб чиқариш, газ кимёси ва металлургия корхоналарини қайта жиҳозлаш истиқболлари сезиларли даражада ошиб бориши билан йилига 25 миллиард м3 дан 33 миллиард м3 га ошириш режалаштирилган», — деди Атамекен миллий тадбиркорлар палатаси базавий тармоқлар департаменти бошқарувчи директори Динмухамед Қудайбергенов.
Фото: vesti.ua