2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 41 миллиондан ошади
Ўзбекистон Республикаси Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра , кўплаб мамлакатларда аҳолининг қариши глобал муаммоси кучайиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистонда демографик тикланиш жараёни давом этмоқда.
2022 йил бошига келганда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 35,3 миллион кишини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 712 минг кишига (2,1 фоиз) кўпдир.
Аҳолининг бу ўсиши ўлим даражасининг пастлиги ва туғилишнинг нисбатан юқорилиги билан боғлиқ.
Масалан, 2021 йилда 905 минг бола туғилган.
Сўнгги беш йил ичида туғилиш кўрсаткичи ошди.
Туғилишнинг умумий коэффициенти (бир аёлга тўғри келадиган болалар сони) 2016 йилдаги 2,46 боладан 2021 йилда 3,17 болага кўпайди.
Туғилишнинг кескин ўсиши асосан 25 ёшдан 39 ёшгача бўлган аёлларда кузатилди.
«Демографик прогнозларга кўра, 2030 йилгача туғилганлар сони аввалги даражада сақланиб қолади (ўртача 900-950 минг), аҳоли сони эса 41 миллион кишидан ошади. 2030 йилга бориб аҳолининг ёш таркиби ўзгариши натижасида 18 ёшгача бўлган ёшлар ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги катталар сони мос равишда 2,4 миллион ва 1,4 миллионга кўпайиши кутилмоқда», дейди экспертлар.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков
Фото: foturist-ru.livejournal.com