2030 йилга бориб Қозоғистонда сув танқислиги ортади - вазирлик
«Дарёлар оқимининг узоқ йиллик динамикаси маҳаллий ва трансчегаравий оқимларнинг камайиши ҳисобига сув ресурсларининг қисқаришини кўрсатмоқда. 2000 йилда дарёнинг йиллик ўртача оқими 120 куб километрни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 102 куб километрга етди. Бунга иқлим ўзгариши ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда», — деди Д.Бекмағамбетов.
Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб дарёлар суви яна 99,4 куб километргача қисқариши кутилмоқда.
«Ҳозирги вақтда сув ресурсларининг тақчиллиги 17 куб километрдан ошиб, сув экотизимларининг эҳтиёжлари туфайли мажбурий равишда ёпилган. Сув ресурсларининг камайиши ва аҳоли, иқтисодиёт ва экология эҳтиёжлари учун сувдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилиши туфайли Қозоғистонда 2030 йилга бориб сув ресурслари тақчиллиги 23,2 куб километрга етиши мумкин», — деди қўмита раиси.
Фото: ortcom.kz