2030 йилга бориб Қозоғистон контейнер юк ташиш ҳажмини 10 млн тоннага етказишни режалаштирмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон 2030 йилга бориб контейнерли юк ташиш ҳажмини 10 миллион тоннага етказишни режалаштиряпти. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазири ўринбосари Мақсат Қалиақбаров маълум қилди.
“Қозоғистон-Нидерландия ишбилармонлар кенгаши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим платформа ҳисобланади. Ҳамкорлигимиз ривожланишда давом этмоқда. Бу воқеа нафақат ҳамкорликнинг муҳимлигини тасдиқлайди, балки Транскаспий халқаро йўлагини энг қисқа вақт ичида етказиб берадиган замонавий мультимодаль ва самарали йўналишга айлантириш бўйича умумий позициямизни кўрсатади”, - деди у пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон-Нидерландия биринчи бизнес кенгашида.
Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг 8 ойида Ўрта йўлак орқали юк ташиш ҳажми 69 фоизга ошган.
“Хитой-Европа-Хитой йўналишида контейнер ташиш ҳажмининг ўсишини алоҳида таъкидламоқчиман. У 20 баравар ортиб, 20 000 ЙФЭ (йигирма фут эквиваленти)га етди. Бундан ташқари, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши доирасида контейнер поездлари сонини йилига 600 тагача ошириш бўйича келишувга эришилди. 2030 йилга бориб бу кўрсаткични йилига 10 миллион тоннага, жумладан, 500 минг контейнерга етказиш режалаштирилган. Қозоғистон транзит йўналишларининг асосий элементи ҳисобланади ва биз глобал логистикадаги ролимизни ошириш ниятидамиз. Шу мақсадда транспорт инфратузилмасини яхшилаш устида ишлаяпмиз. Бу товарларни тезроқ етказиб бериш, сармоя оқимини таъминлаш ва минтақада савдони рағбатлантириш имконини беради”, — деди Мақсат Қалиақбаров.