2029 йилда Қозоғистонда битта ходимнинг ўртача иш ҳақи қанча тенге бўлади - Ҳукумат прогнози

ASTANА. Кazinform - Ҳукумат Қозоғистон Республикасини 2025-2029 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини эълон қилди.

Иш ҳақи
Фото: Kazinform

Ҳужжатга кўра, яқин 5 йил ичида битта ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагича ўзгаради:

2024 йилда - 396 097 тенге;

2025 йилда - 431 691 тенге;

2026 йилда - 466 957 тенге;

2027 йилда - 500 754 тенге;

2028 йилда - 536 347 тенге;

2029 йилда - 573 736 тенге.

Шу билан бирга, энг кам иш ҳақи кейинги 5 йил давомида 85 минг тенге миқдорида сақланиб қолади. Бироқ, БҲМ ҳар йили ўзгариб туради. Масалан, бу йил 1 БҲМ - 3692 тенге, келгуси йили эса 3932 тенге бўлади. Шундан сўнг 2026 йилда - 4148 тенге, 2027 йилда - 4355 тенге, 2028 йилда - 4573 тенге, 2029 йилда - 4802 тенге бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда аҳолининг ўртача жон бошига пул даромадлари 181,9 минг тенгени ташкил этиб, номиналда 15,8 фоизга, реал қийматда эса 1,1 фоизга ошган. Ўртача ойлик иш ҳақи 364,3 минг тенгени ташкил қилди. Номиналда 17,6 фоизга, реал қийматда 2,7 фоизга ошди.

Сўнгги хабарлар