2028 йили Қозоғистонда долларлик миллионер қанча бўлади
ОСТASTANA. Kazinform - Global Wealth 2024 ҳисоботига кўра, яқин беш йилда дунёда миллионерлар сони ўсишда давом этади. Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистонда 2028 йилга бориб долларлик миллионерлар сони 60 874 нафарни ташкил қилади. 2023 йилда Қозоғистонда 44 307 долларлик миллионер бўлган.

Швейцариянинг UBS молиявий холдинг компанияси томонидан эълон қилинган Global Wealth Report 2024 йилги ҳисоботига кўра, глобал бойлик 2022 йилдаги пасайишдан кейин ўтган йили тикланган. Дунё бўйлаб бойлик ҳар хил суръатларда бўлса-да, барқарор ўсиб бормоқда. Ҳатто бир нечта хусусиятлар мавжуд.
“2023 йилда миллионерлар биз таҳлил қилган катталар аҳолисининг 1,5 фоизини ташкил қилган. Миллионерларнинг аксарияти АҚШда бўлган - тахминан 22 миллион киши (ёки умумий сонининг 38 фоизи). Хитой олти миллиондан сал кўпроқ билан иккинчи ўринни эгаллади – бу учинчи ўринни эгаллаган Буюк Британиядан деярли икки баравар кўп”, — дейилади ҳисоботда.
Ундан кейинги ўринларда Туркия – 43 фоиз ва Қозоғистон, бу ерда миллионерлар сони 37 фоизга ошиши мумкин.