2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига бешта янги спорт тури киритилди

Олимпиада
Фото: Шредингер спорти

Лос-Aнжелесда 14—30 июль кунлари бўлиб ўтадиган 2028 йилги ёзги Олимпиада ўйинларига расман бешта янги спорт тури киритилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Шредингер спорти” Telegram- каналига таяниб.

Буларга байроқли футбол (Aмерика футболининг чекланган контактли версияси), сквош, лакросс, бейсбол/софтбол ва крикет киради.

Лакрос, бейсбол/софтбол ва крикет аллақачон Олимпия дастурига киритилган.

Бейсбол/софтбол 1992 йилдан 2008 йилгача Олимпиада ўйинларида ва энг сўнгги Токио ўйинларида, 1900 йилда крикет ва 1904 ва 1908 йилларда лакросс киритилган.

Сўнгги хабарлар