2028 йилги Олимпиада дастурига янгиспорт турлари киритилиши мумкин

Спорт
Фото: ЎзА

Олимпиада ташкилотчилари 2028 йилги ёзги ўйинлар бир қатор спорт турларини қўшишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Улар сирасига байроқли футбол, крикет, лакросс, сквош ва бейсбол каби спорт турлари киради.

“Таклиф этилаётган спорт турлари янги маданиятни ривожлантиради ва тарғиб этади. Улар оммага мослаштирилган спорт турлари. Улар Қўшма Штатлар бўйлаб кўчаларда, мактабларда, жамоат жойларида, стадионларда ва боғларда ўйналади.

Улар ўйинларга янги спортчиларни жалб этиб, турли мухлислар базасини яратадилар. Бу бизга 2028 йилги Ўйинларни ажойиб тажрибага айлантириш бўйича ўз миссиямизга эришишимизга ёрдам беради”, - деди Ўйинлар ташкилий қўмитаси Кейси Вассерман.

Таклиф 15-17 октябрь кунлари Мумбайда бўлиб ўтадиган ХОҚ ижроия йиғилишида кўриб чиқилади.

Сўнгги хабарлар