2028 йилга келиб Қозоғистонда 212 минг аёл эрта пенсияга чиқиши мумкин бўлади - статистика

ASTANА. Кazinform - Мамлакатда аёллар учун пенсия ёши 2028 йилгача 61 ёш этиб белгиланди. Шу муносабат билан, Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2028 йил бошида 324 минг ўрнига 536 минг аёл нафақага чиқиш имкониятига эга, деб хабар беради Кazinform.
None

«2027 йилда аёллар учун пенсия ёши 63 эмас, 61 ёшни ташкил этади. Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2028 йил бошида Қозоғистонда 324 минг резидент ўрнига 536 минг аёл нафақага чиқиши мумкин», - дейилади ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ёшларга оид давлат сиёсати ва ижтимоий таъминот масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолаган эди.

Янги қонунга кўра, аёллар учун пенсия ёши 2028 йилгача 61 ёш этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова аёлларнинг 2028 йилдан бошлаб пенсияга чиқишини тушунтирди.

«2028 йилгача аёллар учун пенсия ёши 61 ёш этиб белгиланди. Қабул қилинган мазкур қонунга мувофиқ, 2028 йил 1 январдан бошлаб аёллар учун пенсия ёши 61,5 ёш, 2029 йилдан – 62 ёш, 2030 йилдан – 62,5 ёш, 2031 йилдан бошлаб – 63 ёш этиб белгиланди. 2028 йилгача фақат белгиланган ёш кўрсатилган. Аммо шундан кейин меҳнатга лаёқатли ёш ярим йилга оширилади», — деди вазир ўринбосари.

Фото: www.tagesspiegel.de


Сўнгги хабарлар