2028 йилга бориб Қозоғистонда 3 та газни қайта ишлаш заводи қурилади

None
ASTANA. Kazinform – 2028 йилгача Қозоғистонда 3 та газни қайта ишлаш заводи қурилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Қашаған конида қуввати 1 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қуриляпти. Фойдаланишга топшириш муддати 2025 йил», – деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

Унинг сўзларига кўра, бундан ташқари, Қашаған кони негизида Қашаған лойиҳаси (NCOC) аксиядори ва оператори билан қуввати 4 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Завод 2028 йилда ишга туширилади.

«Бундан ташқари, «Қарашиғанақ Петролеум Оперейтинг Б.В.» «PSA» МЧЖ ваколатли органи билан биргаликда 2028 йилда қуввати 4 миллиард куб метр газни қайта ишлаш заводи билан газ стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди», – деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар